Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хомиладор аёл коронавирусга чалинса, қандай муолажа қилиш керак?
13.10.2020 18:10,  
613

АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова коронавирус инфекцияси ва уни даволаш бўйича муҳим саволларга жавоб қайтарди.

— Мен ҳомиладорман, ўзимни яхши хис қилаяпман, лекин ПЗР  тест натижалари мусбат чиқди. Қандай муолажа олишим керак? 

 — Изоляция ва даволаш тадбирлари ихтисослашган (COVID-19 бўйича махсус туғруқ комплексда) ёки уйда (ўз-ўзини изоляция қилган ҳолда) амалга оширилади.

Ҳомиладорлик даврида ўсаётган ҳомила аёлнинг ўпка ва юрагини боса бошлайди, бу эса организмда қон айланишини қийинлаштиради. Агар ҳомиладор аёл COVID-19 билан жиддий касалланган бўлса, бу унинг аҳволини ёмонлаштиради ва нафас олишни қийинлаштириши мумкин. Шунинг учун бундай аёллар кузатувда бўлишлари шарт. 

Касалликнинг енгил ёки асимптоматик шаклига гумон қилинган беморни тиббиёт муассасаси ёки уй шароитда кузатиш тўғрисидаги қарор ҳар бир маълум ҳолатда индивидуал равишда, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларга ёрдам кўрсатишнинг маҳаллий маршрутини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.

Шунингдек, ушбу қарор клиник кўриниш, қўллаб-қувватловчи даволанишга бўлган эҳтиёж, оғир асоратлар юзага келиб чиқиши мумкин бўлган потенциал хавф омиллари ва уй шароитларига, шу жумладан, бемор заиф одамлар билан биргаликда яшашига боғлиқ бўлади.

Ҳомиладор аёлларда қуруқ йўтал, ҳароратни кўтарилиши, нафас қисилиши, ҳолсизлик, иштаҳа йўқлиги, мушакда оғриқ аломатлари пайдо бўлганда уйдан чиқмаган ҳолда яшаш манзилидаги участка шифокорига ёки аёллар маслаҳатхоналарига тиббий ёрдам учун мурожаат қилишлари зарур. Имкон қадар тиббий ёрдам учун эрта мурожаат қилиш ва даволашни эрта бошлаш керак, бу эса сезиларли даражада соғайишни таъминлайди. 

Ҳомиладорлар учун энг хавфсиз дори-восита парацетамол ҳисобланади. Ушбу дори воситасини қабул қилса бўлади, лекин миқдори кунига 4 г дан ошмаслиги керак. Кўпроқ суюқлик ичиб туриш тавсия этилади. 

Эсда тутиш лозим! Ҳомиладорлик даврида ҳар хил дориларни шифокор назорати ва тавсиясисиз ичиш ман этилади. 

Стационарга госпитализация қилиш учун кўрсатмалар қуйидагилардир: 

юқори иситма, йўтал кучайиши, нафас қисилиши ва тез-тез нафас олиш, шунингдек, ёндош соматик касалликларнинг симптомлари кучайиб бориши.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан