Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хоразм эпидемиологик вазият туфайли “сариқ” ҳудудга киритилди 
6.05.2020 18:27,  
291

Хоразм вилояти бўйича 6 майга қадар 231 нафар шахс коронавирус инфекциясига чалингани аниқланган. Шу кунгача уларнинг 154 нафари касалликдан бутунлай соғайган. 77 нафари айни пайтда шифохоналарда даволанмоқда.

Даволаётганарнинг 40 нафари жорий йилнинг 22 март куни Новосибирск – Ургенч  йўналишида ва 21 нафари Москва-Ургенч йўналишида чартер рейс билан келган фуқаролар, 13 нафари касалликка чалинган ушбу фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёнида юқтириб олганлар, яна 3 нафари  юк машиналари ҳайдовчиларидир. Уларнинг аҳволи қониқарли, тиббиёт ходимлари томонидан халқаро стантдартлар асосида муолажалар олиб борилмоқда.

5 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, карантин қоидалари босқичма-босқич юмшатилиши билдирилди. Шунингдек, вилоят, туманлар  ва шаҳарлар “қизил” (юқори хавфли), “сариқ” (ўрта хавфли) ва “яшил” (хавфсиз) ҳудудларга ажратилиши белгиланди. Шунга кўра, Хоразм мавжуд эпидемиологик вазият туфайли “сариқ”, яъни ўрта хавфли ҳудудга киритилди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан