Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари қўлга олинди
8.01.2021 21:00,  
812

«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раҳбари Муродбой Базаримбетов пора олганликда гумонланиб, ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланди. 

Урганч шаҳар халқ депутатлари кенгаши аъзосининг маълум қилишича, Базаримбетов ўртага ишончли одамини қўйиб, ёқилғи қуйиш шохобчасини электр тармоғига улаб бериш учун тадбиркордан 20 минг доллар сўраганликда гумонланмоқда. Кейинчалик бу қиймат 15 мингга туширилган.

Шундан сўнг тадбиркор депутатга шикоят қилган. У эса ўз навбатида ҳуқуқ тартибот идораларини хабардор қилган. Улар махсус тадбирда ўртадаги шахсни ҳамкорлик қилишга кўндиришган.

24 декабрь куни ўртадаги ишончли шахс пулни Базаримбетовнинг кабинетига киритиб берганидан сўнг, ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари раҳбарни ушлашган.

Депутатнинг сўзларига кўра, тезкор тадбирда ўртадаги шахс ва раҳбарнинг мулоқоти ёзиб олинган. Аудиоёзувларда раҳбарнинг ўртадаги шахсга қарата айтган: «Пулнинг ҳаммасини бердими? Ҳаммасини олдингми? Мана бу тумбочкага қўй» деган сўзлари ҳам бор.

Айни пайтда Базаримбетов ҳибсда сақланмоқда ва ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейди депутат.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан