Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хоразмда 39 ёшли ака маст укасини пичоқлаб ўлдирди
14.03.2021 13:05,  
394

Хоразм вилояти Гурлан туманида 2021 йил 7 март куни ака бирга яшаб келаётган укасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, қотиллик тунги соат 00:30 атрофида туманнинг Дўсимбе маҳалласида содир бўлган. Хабарда келтирилишича, ҳеч қаерда ишламайдиган 39 ёшли ака билан ўз уйида маст ҳолда бўлган 35 ёшли укаси ўртасида жанжал келиб чиққан. Жанжал пайти ака ошхона пичоғи билан укасининг қорин қисмига бир марта санчиб, оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда, у воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан