Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хоразмда 4 нафар эркак бир қизга ташлангани айтилган видео юзасидан расмий маълумот берилди
8.09.2021 22:21,  
462

7 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда «Хоразмнинг Боғот туманида тўрт нафар эркак бир қизга ташланди» номли сарлавҳа остида видеолавҳа тарқалди. Ушбу видеолавҳа Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилди ва ҳолатга аниқлик киритилди.

Маълум бўлишича, видеолавҳада акс этган жараён 29 август куни Боғот тумани ИИБ маъмурий биносида олдида қайд этилган ҳолат бўлиб, бунда иштирокчилар бир-бирларини ўзаро ҳақоратлаган, лекин бир-бирига нисбатан жисмоний куч ишлатмаган.

Видеолавҳада жабрланувчи сифатида таништирилган, Боғот туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган Г.С. исмли аёл шу туманда яшовчи, А.О ва А.Н. ва Д.М. исмли эркакларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, Боғот тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган, ўз навбатида ушбу эркаклар ҳам аризачи Г.С.нинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Боғот тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Хабарда алоҳида қайд этилишича, Г.С.ни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида ҳимоя ордери расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан