Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​​Хоразмда Telegram орқали президентни ҳақорат қилган шахс қамалди
8.02.2022 17:15,  
327

3 февраль куни жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани суди томонидан блогер Собиржон Бобониёзов 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У жазони манзил колонияда ўтайди. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди — дея “Daryo” манбаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Хазорасп туманининг «Бўстон» қишлоғида яшовчи блогер Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳамда амалдаги президент Шавкат Мирзиёевни ҳақорат қилишда айбланган.

Жиноят иши материалларига кўра, 31 ёшли блогер Telegram ижтимоий тармоғидаги «Блогерлар бирлашмаси» номли гуруҳга аъзо бўлиб, мазкур гуруҳда Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримов ҳамда амалдаги президент Шавкат Мирзиёевни ҳақоратловчи ва фаолиятини обрўсизлантирувчи мазмунда тўғридан-тўғри видеоматериаллар эълон қилган.

2021 йилнинг 21 апрелидаги суд-лингивистик экспертиза хулосаларига кўра, мазкур материаллар Жиноят кодексининг 158-моддаси (Ўзбекистон Республикаси президентига суиқасд қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликни ифодалайди.

Айблов хулосасига кўра, блогер мазкур жиноятларни оғирлаштирувчи, яъни маст ҳолатда такроран содир этган.

Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисмига киритилган сўнгги ўзгартиришга мувофиқ, Ўзбекистон президентини омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, матбуот ёки бошқа оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда уни ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

2021 йилнинг апрелида Жиззах вилояти прокуратураси V.К. исмли блогер (1969 йилда туғилган) YouTube ва Facebook ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон президенти раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка нотўғри талқин қилиб, давлат раҳбарининг обрўсига путр етказиш ва камситувчи маълумотларни тарқатиб келгани ва ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилганди.

Ташановнинг ёзишича, фуқаро V.К. кейинчалик суд тиббиёт экспертизаси томонидан ақлий носоғлом деб топилган. Самарқанд шаҳридаги 1-сонли психиатрия шифохонасига мажбурий даволаш учун юборилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан