Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хоразмдаги 12 та шаҳар-туман ҳокимларига жарима ва ҳайфсан жазо чоралари қўлланилди
20.11.2021 10:13,  
178

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов фармойиши билан вилоятдаги 12 та туман ва шаҳар ҳокимлари жазога тортилди.

Қайд этилишича, иш фаолияти давомида ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда сусткашликка йўл қўйгани ҳамда ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошиб, жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун:

  • Хоразм вилояти ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Қурбонов Баҳром Шарипович;
  • Урганч шаҳар ҳокими Холбоев Ойбек Мадаминович;
  • Шовот тумани ҳокими Отахонов Ҳакимжон Аҳмаджонович;
  • Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Давлетов Анвар Кенжаевич;
  • Тупроққалъа тумани ҳокими Салаев Алишер Рўзметовичга

нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима жазоси қўлланилган.

Шунингдек,

  • Боғот тумани ҳокими Яхшибаев Шавкат Қурамбаевич,
  • Гурлан тумани ҳокими Ачилов Муроджон Азаматович,
  • Қўшкўпир тумани ҳокими Раҳимов Жўрабек Раҳимович,
  • Урганч тумани ҳокими Шарипов Фрунзе Илҳомович,
  • Ҳазорасп тумани ҳокими Машарипов Ўктам Рустамович,
  • Хонқа тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Давлатов Муродбек Сапарбоевич,
  • Хива тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Матрасулов Хурмат Раҳимберганович,
  • Янгибозор тумани ҳокими Қурбонов Ўктамбой Қўчқоровичга

нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан