Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хорижда ишлаётган ўзбек мигрантларининг сони қанча? Статистика эълон қилинди
29.01.2021 20:04,  
593

2021 йил 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг чет элдаги меҳнат мигрантлари сони 1 миллион 678 минг 400 нафарни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йил бошига нисбатан 782,4 минг кишига камайганини кўрсатади.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги меҳнат мигрантлари сони бўйича маълумотларни эълон қилди.

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасининг жами 1 миллион 678 минг 400 нафар меҳнат мигрантлари хорижда фаолият олиб бормоқда. Бу ҳолат ўтган йил бошига нисбатан 782,4 минг кишига камайганини англатади.  

Мигрантлардан 481,1 минг нафари (28,7 фоиз) аёлларни, 993,7 минг нафари (59,2 фоиз) ёшларни ташкил этмоқда.

Айни пайтда ўзбекистонликлардан Россияда 1 миллион 192 минг 800 киши (71 фоиз), Қозоғистонда 209 минг 300 (12 фоиз), Жанубий Кореяда 62 минг 300 (4 фоиз), Туркияда 43 минг 200 (3 фоиз), БААда 5 минг 200 киши ва бошқа давлатларда 165,6 киши ишламоқда.

Таъкидланишича, коронавирус пандемияси туфайли 511 минг 600 киши хориждаги иш фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган.

Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларнинг 49 фоизи чет давлатларда қурилиш соҳасида, 10,4 фоизи савдо ва хизмат кўрсатиш, 11,1 фоизи саноат, 7,8 фоизи аграр соҳада ва 20,9 фоизи бошқа йўналишларда ишлаб келганлиги аниқланган.

Ватанга қайтган жами 511,6 минг меҳнат мигрантларидан 478,3 минг нафарида мониторинг ўтказилган. Уларнинг 337,9 минг нафарининг (70,7 фоиз) бандлиги таъминланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан