Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хориждаги ўзбекистонликлар учун 5 млрд сўм ажратилади
11.08.2021 19:21,  
151

Шавкат Мирзиёев “Ватандошлар” жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ушбу жамғарма 2021 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида белгиланган вазифа бўйича тузилмоқда.

Қайд этилишича, ушбу жамғарманинг асосий мақсади дунёнинг 100 га яқин давлатларида яшаётган 10 миллиондан ортиқ ватандошлар, улар томонидан ташкил этилган 170 дан ортиқ маданий марказларни қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.

Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилар этиб белгиланган:

— хорижда ватандошлар билан ҳамкорликни ривожлантириш;
— халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилган ҳолда, хориждаги ватандошларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш;
— хорижда ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлаш;
— Ўзбекистонзнинг бой илмий, маданий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш;
— ватандошлар томонидан ташкил этилган жамоат бирлашмалари фаолиятини рағбатлантириш, уларга хорижда ўзбек миллий маданий марказларини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш;
— хориждаги ватандошларнинг чет элдаги илмий ва ижодий, Ўзбекистондаги тадбиркорлик, инвестициявий, илмий, маданий-маърифий фаолиятига кўмаклашиш;
— хорижий давлатлар билан миграция ва таълим соҳасида шартномавий-ҳуқуқий ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқалар.

Жамғарма фаолиятини молиялаштириш давлат субсидияси ва давлат ижтимоий буюртмалари, муассислар ажратадиган маблағлар, ҳомийлик хайриялари, грантлар ва бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади. Жамғармага фаолиятини ташкил қилиши учун 5 млрд сўм ажратилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан