Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хориждан ўқишни кўчиришда ўтиш бали жорий йилги кириш баллари билан бир хил бўлади
3.10.2021 15:11,  
123

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов «Халқаро пресс-клуб»да ўқишни кўчириш бўйича режалаштирилаётган муҳим ўзгаришларни санаб ўтди.

Жумладан, келгуси йилдан хориждан ўқишни кўчиришда ўтиш бали жорий йилги кириш баллари билан бир хил бўлади.

Хориждан ўқишни кўчириш имтиҳонлари Давлат тест марказида ўтказилади.

Бундан ташқари, ички ўқишни кўчириш ҳам оптималлашади.

Вазирнинг маълум қилишича, жорий йилда 98 минг талаба хориждан ўқишни кўчириш бўйича ариза топширган ва 95 минг нафари тестга киришган. Уларнинг 45 минг нафари Қирғизистон, 25 минг нафари Қозоғистон, 14 минг нафари Тожикистон ОТМларидан. Шундан 30 фоиз, яъни қарийб 27 минг талаба маҳаллий ОТМларга келиб қўшилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан