Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хорижлик эксперт: “Сўмнинг қадрсизланишидан хавотирланмаcлик керак”
5.09.2019 17:33,  
32

МДҲ давлатлари иқтисодиёти бўйича мутахассис Сэм Бҳутиа Ўзбекистон иқтисодиётининг жорий ҳолатига бағишланган мақола эълон қилди. Мақолани таржимасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Жорий йил ўзбек сўми учун жуда “оғир келди”. Январдан бошлаб сўмнинг 1 АҚШ долларига нисбатан курси 8340 сўмдан 9374 сўмгача, яъни 11 % га кўтарилди. Сўмнинг нархи, айниқса, август ойида кескин пасайди. Марказий Осиё давлатлари валюталари ҳам август ойида пасайди. Россия рублидаги депрессия ортидан Тожикистон Марказий банки сомоний нархини пасайтирди. Қозоқ тенгеси ҳам пасайиш тенденциясида.

График ўзбек сўмининг қўшниларникига нисбатан қанчалик кучсизланиб қолганлигини кўрсатмоқда. Сўм фақатгина август ойида бу учала давлат валюталарининг (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон назарда тутиляпти – таҳр.) бутун йил давомида арзонлашганидан ҳам кўпроқ даражада пасайган. Бу пасайиш қисман Ўзбекистон Марказий банкининг тижорат банкларига доллар сотишни рухсат бергани билан ҳам боғлиқ.

Бироқ асосий фактор бу — шу йил ниҳоятда ошиб кетган жорий ҳисоб балансидир. Марказий банк маълумотига кўра, 2018 йилнинг I чорагидаги 226 млн доллардан 2019 йил I чорагида 733 млн долларга етган (224 % ўсиш).

Оддий қилиб айтганда, Ўзбекистон четга камроқ нарса сотиб, кўпроғини сотиб олади. Халқаро бозорларда товарларни сотиб олиш учун доллар керак бўлганда, бу долларларга бўлган талабни кучайтиради (ва шу сабабли у сўмга ўз босимини ўтказмоқда). Аммо бу ерда муҳим нарса — Ўзбекистон нимани сотиб олаётганидир. Бу ривожланаётган иқтисодиётга ёрдам берадиган машина ва ускуналарга тааллуқлидир. Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, ушбу маҳсулотлар 2019 йилнинг дастлабки етти ойи давомида жами импортнинг 44 фоизини, жами 6,1 миллиард долларни ташкил этди.

Мамлакат импортининг тақсимланишига қараб, сарф-харажатлар истеъмолга ёки инвестицияларга сарфланганини аниқлашга ёрдам беради. Истеъмолдан фарқли ўлароқ, инвестиция харажатлари узоқ муддатли таъсирга эга — фойда келтиради ва иқтисодий ўсишни таъминлайди. Ҳозирги сўмга паст босим ўтказаётганига қарамай, импортнинг кескин ўсиши келажакда фойдали таъсир кўрсатади ва дарҳол ташвишга сабаб бўлмаслиги керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан