Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хорижлик туристлар учун “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” тизими мажбурий тартибда жорий этилади.
23.06.2020 21:33,  
82

Туризм соҳасини жадал суръатларда тиклаш ва мамлакатдаги санитария-эпидемиологик вазият барқарорлашгандан сўнг уни ривожлантиришнинг янги йўналишларини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Президенти 2020 йил 19 июнь куни “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4755-сонли қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ, пандемия шароитида маҳаллий ва хорижий туристларга саёҳатлари давомида санитар-гигиеник хавфсизликни таъминлаш, хорижий турстлар оқимини ошириш ҳамда республиканинг пандемиядан хавфсиз эканлигини тарғиб қилиш мақсадида сайёҳлар учун “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” (“Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат КАФОЛАТЛАНГАН”) санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизимини жорий этиш топширилди.

Унга кўра:

1. Хорижий туристларга хизмат кўрсатувчи объектларда “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” тизими мажбурий тартибда жорий этилади.

2. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган туроператорлар томонидан хорижий туристларга хизмат кўрсатиш карантин даврида фақат “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” тизимининг хавфсиз объектлари Реестрига киритилган туризм ва ёндош инфратузилма объектларида ташкил қилинади.

3. Хавфсиз туризм жамғармаси ташкил этилади.

4. Хавфсиз туризм жамғармаси маблағларидан туроператор томонидан “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” тизими талабларига риоя қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган саёҳат давомида хорижий туристлар коронавирус (COVID-19) инфекциясини юқтириб олган тақдирда, уларга 3 минг АҚШ доллари миқдорида компенсация тўловларини тўлаб берилади.

5. 2020 йил 31 декабрга қадар “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” тизимининг Хавфсиз объектлар реестрига киритилган, туризм ва ёндош инфратузилма объектларининг бино ва иншоотларида санитария-эпидемиология хизмати ташкилотлари томонидан дезинфекция, дезинсекция, дератизация ҳамда юқумли касалликлар пайдо бўлишининг олдини олиш ва даражасини пасайтиришга қаратилган эпидемияга қарши курашиш профилактик тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган хўжалик субъектларининг харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлари ҳисобидан қопланади.

6. “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” тизимида белгиланган шарт ва талабларнинг бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахслари жавобгарликка тортилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан