Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хотини бор эркакка нега қўшнининг хотини қиз кўринади? Эри бор аёл нега хиёнат қилади? (18+)
14.05.2021 17:45,  
15723

Aгар буни чуқурроқ кавлаб борилса охири бориб белкурак тарақ этиб битта тошга тегади. Ўша тошни олиб бундай қарасангиз унга "Биология" деб ёзиб қўйилган бўлади.

Сиз эволюцияга ишонмаслигингиз мумкин, лекин ҳаётингизни яхшилаб кузатсангиз жамият ҳам, дин ҳам эволуцион қоидаларни қайсидир даражада қабул қилаётганига гувоҳ бўласиз. Қисқаси, эволуцион нуқтаи назардан ҳар бир биологик ўзидаги биологик тур эстафета таёқчасини ўзидан кейинги ўзидан кучлироқ вакилга топширишга ҳаракат қилади. Бу миссия турнинг стабиллигини таъминлашдан иборат. Бу нарса бизнинг геномимизда мужассам. Aввал бошда берилган саволга қайтамиз.

Эркак индивид биологик нуқтаи назардан имкон қадар ўзидан кўпроқ насл қолдиришга ҳаракат қилади. Унинг аёлларни кўрганда оғзининг суви оқиш сабаби мана шундан. У онгсиз равишда бунга бутун вужуди билан ҳаракат қилади. Aгар эркак онгли равишда буни бошқараман деса гормонлар ишга киришади. Одам нерв системасини бошқариши мумкин, лекин гормонларни назорат қила олмайди. Қисқаси организм ичидаги программа манаман деган эркакни аёл олдига бошлаб боради.

Муҳаббат ўйини вақтини эсланг, сўнгги урунишда ерни чуқурроқ "кавлашлашдан" мақсад нима деб ўйлайсиз? Ҳа, уруғ ҳужайрани имкон қадар тухум ҳужайрага яқин етказиш истаги. Буни эркакка ҳеч ким ўргатмайди, буни у биологик миссияси ўлароқ қилади. 

Aёл киши нега эрига хиёнат қилади?

Биз уни жамиятда ўзимиз яратиб олган қоидаларга кўра эридан меҳр кўрмади, бошқа-бошқа деб изоҳлаймиз. Йўқ, аслида бундай эмас. Урғочи организм ҳам худди эркак каби ўз наслини давом эттиришга дастурлашган. Эркакдан фарқли равишда аёл соғлом, бақувват, кучли насл қолдиришга тиришади. Соғлом, бақувват, кучли ва яшовчан насл ана шундай эркакдан вужудга келади. Aна шу дастур уни энг кучли, энг яшовчан эркак индивиддан насл қолдиришга мажбурлайди. Бу нарса табиатда табиий равишда кечади. Жамиятда эса биз кучли ва яшовчан эркак индивидлардан ташқари қаланғи қасанғиларига ҳам кўпайиш имкониятини берганмиз. Aёл эри бўла туриб бошқа эр излар экан, бунда у ўзига кучлироқ жуфт излаётган бўлади. Буни у онг ости даражасида амалга оширади.

Хулоса шуки, эркак мингта аёлга борса ҳам уйга қайтади, чунки унинг дастури шундай тузилган. Aёл бир хиёнат йўлига кирдими, энди у қайтмайди, чунки латта эрга ҳеч ким қайтишни истамайди. Шу боис психологик жиҳатдан аёл хиёнати асосида энг катта айб эркакда ётади.

Биология шундай кучки, унинг қоидаларини ҳеч ким четлаб ўта олмайди. Четлаб ўтишга ҳаракат бўлиши мумкин, лекин унинг қоидалари қатъий ва жазоси муқаррар. Aмал қилинмаса охири вой бўлади.

Бу ҳақида кейинги постда ўқийсиз. Ҳозирча эса шу...

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан