Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хусусий бандлик агентликларининг фаолияти тугатилмайдиган бўлди
10.03.2020 12:47,  
215

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳага кўра амалдаги қонуннинг 13-моддаси (Хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлари) иккинчи қисми чет элда ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни иш берувчи ёки буюртмачи ҳисобидан амалга ошириш тартибини назарда тутувчи янги хатбоши билан тўлдирилмоқда.

Шунингдек, киритилиши кутилаётган нормага кўра Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ундириш тақиқланади.

Бундан ташқари, хусусий бандлик агентликларининг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида шакллантирадиган захира маблағлари миқдори эллик минг АҚШ долларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз бараварига алмаштирилмоқда.

Қонуннинг 14-моддасига киритилаётган қўшимчага кўра хусусий бандлик агентликлари ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатганлик учун мижозлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан ошмаган миқдорда ҳақ олиш мумкин бўлади.

Қонуннинг 15-моддаси янги қисми билан тўлдирилади ва Хусусий бандлик агентлиги томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “labor-migration” дастурий мажмуасида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказиладиган бўлади. Рўйхатдан ўтмаган шартнома ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига яна бир ваколат тақдим этилмоқда. Унга кўра вазирлик хусусий бандлик агентликлари фаолиятини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни кейинчалик хабардор қилган ҳолда (молия-хўжалик фаолиятига аралашмасдан) текшириш ваколатига эга бўлади.

Текширишлар жараёнида вазирликнинг ваколатли вакиллари хусусий бандлик агентликларининг ҳудудлари ва биноларига монеликсиз кириш, ҳужжатлар билан танишиб чиқиш, улардан кўчирма нусхалар ҳамда масъул ходимлардан фаолиятга доир масалалар бўйича оғзаки ва ёзма тушунтиришлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан жойланган ушбу лойиҳа шу йилнинг 24 мартига қадар муҳокамада бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан