Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хусусий мактабларда ҳам 24 январга қадар таътилни узайтириш тавсия этилди
10.01.2022 09:48,  
32

Аввал хабар қилганимиздек, 2022 йил 24 январга қадар мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактаблари педагог-ўқитувчиларнинг халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш муносабати билан таътил кунлари узайтирилди. 

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш, уларнинг раҳбар ва педагог кадрларини халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган Миллий ўқув дастурлари асосида масофавий таълим шаклларини қўллаган ҳолда малака ошириш курсларига жалб этиш мақсадга мувофиқ, дейилади Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси баёнотида. 

"Қишки таътил даврида ўқувчиларга озиқ-овқат берилмаслиги ҳамда бошқа сарф-харажатлар қилинмаслигини инобатга олган ҳолда уларнинг ота-оналаридан шу муддатлар учун тўлов ундирилмаслиги тавсия этилади.

Шунингдек, таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида улар учун ташкил қилинаётган онлайн фан олимпиадалар, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувлар ва турли танловларда фаол иштирокини таъминлаш мақсадга мувофиқ", - дейилган хабарда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан