Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хусусий музейлар ва галереялар учун солиқлар 50 фоизга камайтирилади
22.06.2020 15:22,  
47

Аввал хабар қилганимиздек, «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан, гид (гид-таржимон), экскурция етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларнинг хизматлари ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (хизматлар, ишлар) турлари рўйхатига киритилади.

2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлга қадар нодавлат (хусусий) музейлар, бадиий галереялар ва ҳунармандчилик марказларининг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи, мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда айланмадан олинадиган солиқ ставкалари белгиланган миқдорга нисбатан 50 фоизга камайтирилади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ, туристлар учун “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизими жорий этилади.

Туроператорлар томонидан хорижий туристларга хизмат кўрсатиш карантин даврида фақат ушбу тизимнинг хавфсиз объектлари реестрига киритилган туризм ва ёндош инфратузилма объектларида ташкил қилинади. Хорижий туристларга хизмат кўрсатувчи объектларда тизим мажбурий тартибда жорий этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан