Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сони 129 тага етди
2.01.2022 14:33,  
28

2021 йил мамлакатимизда хусусий тиббиёт ривожига кенг йўл очилган йил бўлиб тарихга муҳрланди. Айни пайтда юртимиз тиббиёт муассасаларига 129 турдаги тиббий хизматни амалга оширишга рухсат берилган.

Ҳозирда мамлакатимиздаги хусусий шифо масканлари сони қарийб 7000 тага етган. Уларнинг 2215 таси эса янги тиббий ихтисосликлар ҳисобига фаолиятини кенгайтирди. 

Айни пайтда 1425 та хусусий шифохона стационар тарзда иш юритмоқда. Улардаги ўрин-жойлар 30 мингдан ортиқ бўлиб, санаторийлар билан қўшиб ҳисоблаганда 40 мингдан ортиқ ўрин-жойлар ташкил этилган.

Давлат тиббиёт ташкилотларидаги жами 120 минг ўрин-жойларга нисбатан хусусий шифохоналардаги стационар ўрин-жойлар 25 фоизни ташкил этмоқда.

2021 йил 1 июлдан нодавлат тиббиёт муассасасига кириш учун олий тиббий таълимни якунлаган мутахассислардан малака тоифаси талаб қилинмайдиган бўлди.

Якунланган йилда хорижий инвестиция иштирокидаги хусусий шифохоналар сони 110 тага етди.

Хусусий секторнинг давлат тиббиёт муассасалари бўш турган объектларидан фойдаланиши 2 баробар оширилди.

2021 йил 1 июлдан хусусий тиббиёт ташкилотларига “мобил тиббиёт” билан шуғулланишга, олис ва чекка ҳудудлардаги ташкилот ва корхоналар тасарруфида фақат ўрта тиббиёт ходимларидан иборат тиббий пунктларни ташкил этишга рухсат берилди.

Қишлоқ жойларда тиббиёт бўйича ташкил этиладиган янги микрофирма ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловидан, жалб этилган шифокор ва мутахассислар даромад солиғидан, уларнинг даромадлари эса ягона ижтимоий тўловдан озод этилди. 

2021 йил 5 майда Президентимизнинг ҳамширалик ишини  ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритиш кўзда тутилган “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Унга кўра, ушбу фаолият билан 2022 йил 1 январдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ахборот тизимида рўйхатдан ўтган мутахассислар шуғулланишлари белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан