Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ХВЖ глобал иқтисодиётнинг 2020 йилда пасайишини кутмоқда
25.03.2020 09:11,  
110

Жаҳон иқтисодиётининг прогнози салбий. Глобал ялпи ички маҳсулот 2020 йилда пасайиши кутилмоқда, деди Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристалина Георгиева.

"Аммо биз 2021 йилда тикланишни кутмоқдамиз", дейилади ХВЖнинг янги ҳисоботида.

"Коронавирус пандемиясидан инсонларнинг зарари жуда катта ва барча давлатлар одамларни ҳимоя қилиш ва иқтисодий зарарни чеклаш учун биргаликда ишлашлари керак", - деди у.

Георгиеванинг таъкидлашича, Covid-19 нинг иқтисодиётга таъсири жуда жиддий бўлади, аммо вирус қанча тез тўхтатилса, иқтисодиёт шунча тез тикланади.

"Биз соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш ва зарар кўрган ходимлар ва компанияларни ҳимоя қилиш учун кўплаб давлатлар томонидан амалга оширилаётган шошилинч молиявий чораларни қатъий қўллаб-қувватлаймиз. Пул марказларини eнгиллаштириш бўйича энг йирик Марказий банкларнинг қадамларини олқишлаймиз. Ушбу чора-тадбирлар нафақат ҳар бир мамлакат, балки глобал иқтисодиёт манфаатларига ҳам тўлиқ мос келади", - деди у.

Шу билан бирга, ХВЖ раҳбари ривожланган давлатлар одатда инқирозга қарши туриш учун яхшироқ ҳолатда эканлигини, ривожланаётган ва кам даромадли мамлакатлар жиддий муаммоларга дуч келишлари мумкинлигидан ҳавотирда эканлигини билдирди.

Георгиеванинг сўзларига кўра, 80 га яқин давлат аллақачон ёрдам учун фондга мурожаат қилган. "Биз мувофиқлаштирилган жавоб бериш учун бошқа халқаро молия институтлари билан яқиндан ишлаймиз", - деди у.

Халқаро валута жамғармаси раҳбари 1 триллион долларгача кредит ажратишга тайёрлигини, шунингдек, бошқа воситалардан фойдаланиш имкониятини ҳам эълон қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан