Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ядровий қуролларини тақиқлашга оид шартномага нега юртимиз ҳамон қўшилмаган?
9.11.2020 23:30,  
515

Мустақилликка эришгандан шу кунгача юртимизнинг ядровий, биологик ва кимёвий қуроллардан халос бўлиш ва энг юқори даражадаги халқаро ҳуқуқий амалиётга амал қилишга оид ҳаракатлари таҳсинга сазовордир. Бироқ сўнгги 3 йилда Ўзбекистоннинг ядровий қуролларни тақиқлаш борасида танлаган йўлида қизиқ ҳолат юзага келган. Чунки Ўзбекистон 1992 йил 7 майида Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги Шартномага (NPT) қўшилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси минтақа давлатлари билан бирлашиб, 2006 йилда Марказий Осиёни ядровий қуроллардан ҳоли минтақа деб эълон қилган эди. Натижада, Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли зонани барпо этиш тўғрисидаги Шартнома (CANWFZ) минтақа давлатлари томонидан 2006 йилнинг 8 центябрида Семипалатинск шаҳрида имзоланди. Ва ушбу шартномага минтақанинг барча давлатлари аъзо бўлиб киришди.

Шуниси қизиқки, Марказий Осиёда бундай ташаббус билан чиқиш орқали ўзини кўрсатган Ўзбекистон ҳали ҳамон 2017 йилда БМТда қабул қилинган Ядровий қуролларини тақиқлашга оид шартномага қўшилмай келмоқда. Энг қизиғи шундаки, 2006 йилдаги Семипалатинск битими аъзоларидан бўлган Қозоғистон ушбу битимни аллақачон ратификация қилган. Семипалатинск битимининг бошқа аъзолари эса 2017 йилги шартномага қўшилганларича йўқ. Бироқ куни кеча ушбу шартноманинг кучга кириши учун керакли 50 та давлат овози йиғилди. Натижада ядровий қуролларни тақиқлаш шартномаси кейинги йил январ ойидан кучга киради. Лекин уни ратификация қилган давлатлар орасида Ўзбекистон ҳали ҳам кўринмаяпти.

Ўзбекистон Республикаси ядровий қуролларни нафақат тарқатмаслик, балки бутун дунёда уни тақиқлаш бўйича 2017 йилги шартномага қўшилиб, яна бир қадам олдинга юрадими ёки йўқми? 
Бу ерда NPT билан TPNW'ни ўзаро фарқлаш лозим. Aгар биринчи шартномага аъзо давлатлар орасидаги ядро қуролига эга бўлмаганлар бундан кейин ҳам унга эга бўлмасликка, ядровий қуролга эга давлатлар эса ўз навбатида тинчлик йўлида ядровий технологияни бўлишиш масъулиятини елкасига олсалар, 2017 йилдаги шартномага кўра эса ядро қуролини ишлаб чиқармаслик, тадқиқот ўтказмаслик ва уни йиғмаслик каби янада қатъий қуролсизланишга оид қоидаларни ўрнатади.

Россия Федерацияси каби ядровий давлат билан стратегик алоқадалигимиз ва 2005 йил 14 ноябрда тузилган икки томонлама шартноманинг 2-моддасига кўра, агар ташқи ҳужум юз берса, Россиянинг ёрдамига таянишимиз мумкинлигини балки TPNW'га қўшилмасликнинг сабабларидан бири сифатида келтириш  мумкиндир. Чунки агар вазият шуни талаб этса, Россия давлати бизни- яъни ўзининг ҳамкорини ҳимоялаш учун ядровий қуролдан фойдаланишни истисно этиб бўлмайди. Чунки айнан шундай вазият Япония ҳолатида ҳам мавжуд бўлиб, дунёда ядровий қуролдан Нагасаки ва Ҳирошима шаҳарларидан катта зарарлар кўрган ушбу давлат ҳали-ҳамон TPNW'ни имзолагани йўқ. Чунки, қўшни ХХР ва Шимолий Кореядан келадиган хафвни ҳисобга олган ҳолда японлар 1952 йилда AҚШ билан имзоланган Хавфсизлик битимига тўлиқ амал қилишни афзал кўришмоқда. Шундай экан, Марказий Осиё атрофида БМТ Хавфсизлик Кенгашига кирган ХХРдан фарқли, бироз ўзбошимча Ҳиндистон ва Покистон каби ядровий давлатларнинг борлигини ҳам инобатга олсак, балки Ўзбекистон халқи манфаати учун TPNW'га ҳозирча кирмасликни прагматик ўйланган совуққон қарор дейиш ҳам мумкин.

Бироқ Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли зонани барпо этиш тўғрисидаги Семипалатинск шартномасига кўра, Марказий Осиё давлатлари бир қанча мажбуриятлар қаторида, ўз ҳудудларида ядро қуроли ёки бошқа ядровий портлаш ускунасининг, унинг кимга тегишлилигидан қатъи назар, ишлаб чиқарилиши, қўлга киритилиши, жойлаштирилиши, сақланиши ёки қўлланилишига йўл қўймасликни ҳам ўз зиммаларига олганлар. Aммо Ташқи Ишлар вазирлигимиздан бу ҳақида аниқ изоҳ ҳалигача келтирилмаган. Шундай бўлса-да, мутлақ ғолиб аниқланмайдиган ядровий урушнинг эҳтимолини ҳисобга олгандан кўра қўшни Қозоғистон каби TPNW'ни ратификация қилиш Марказий Осиё давлатларининг хавфсизлиги учун фойдадан ҳоли эмас. Бошқача сўз билан айтганда, Ўзбекистоннинг “бир мамлакатнинг хавфсизлиги бошқа давлат ҳисобидан таъминланиши мумкин эмас” деган қараши ҳали ҳам ўзгармаган бўлса, унда Ядровий қуролларни тақиқлаш шартномасига қўшилиши мантиқан мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан