Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЯИМ ўсиши дастлабки ярим йилликда 0,2% гача секинлади
29.07.2020 10:58,  
45

2020 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 255 252,6 млрд. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида маълум қилинди.

ЯИМ ўсиши 2019 йилнинг мос давридаги 6% га ва 2018 йилнинг дастлабки 6 ойидаги 5,9% га нисбатан 0,2% гача секинлади.

2020 йилнинг январь-июнь ойлари якунига кўра, ЯИМ таркибида, товарлар ишлаб чиқаришда 145 423,1 млрд. сўм, хизматлар кўрсатиш соҳасида – 89 712,7 млрд. сўм миқдорида ялпи қўшилган қиймат яратилди, маҳсулотларга соф солиқлар эса 20 116,8 млрд. сўмни ташкил этди.

Кузатилаётган даврда ўртача алмашув курси бўйича ҳисобланган номинал ЯИМ ҳажми 26 072 млн. АҚШ долларини ташкил этди (2019- йилнинг январь-июнида –$26 608 млн).

Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 7 497 минг сўмни (ёки 766 АҚШ доллари эквивалентида) ташкил этди ва бу кўрсаткич 2019- йилнинг январь-июнь ойлари билан таққослаганда 1,8% га камайди. Аҳоли жон бошига ЯИМ ўсиши 2018 ва 2019- йил январ-июн ойларида мос равишда 4,2% ва 4,1% ни ташкил этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан