Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яккабоғда тарози бузилиши сабаб муштлашув бўлди. «Қаҳрамонлар»дан бири «снос иши»да машҳур бўлган собиқ «замҳоким»
14.08.2021 02:56,  
328

Туймаев Яккабоғ туманида ҳоким ўринбосари бўлганида фуқаролардан бири уни ёқиб юбормоқчи бўлган. Туймаев ўша «снос иши»дан кейин машҳур бўлганди.

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида жойлашган қурилиш маҳсулотлари бозорида жанжал содир бўлгани ва одамлар жанжаллашиб, бир-бирига тан жароҳати етказгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қашқадарё вилояти ИИБ мазкур ҳодиса ҳақида маълумот берди — дея ёзмоқда 'Kun.uz'.

Унга кўра, жанжаллашганлардан бири Яккабоғ тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари Мансур Туймаев бўлган.

Маълум қилинишича, 2021 йил 9 август куни соат 16:30 ларда Яккабоғ тумани ИИБ навбатчилик қисмига туман тиббиёт бирлашмаси томонидан фуқаролар Н.К. ва Т.М. турли кўринишдаги тан жароҳатлари билан мурожаат этгани маълум қилинган.

Ушбу ҳолат туман ИИБ навбатчилик қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиб, суриштирув олиб борилган. Терговга қадар текширувда аниқланишича, 2021 йил 9 август куни соат 15:00 ларда Яккабоғ туманидаги қурилиш моллари бозорида якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи Н.К. билан фуқаро Т.М. ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб қолган. Жанжал давомида ҳар икки фуқаро бир-бирига тан жароҳати етказган.

Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан тайёрланган видеони эълон қилди. Унда айтилишича, тадбиркор билан жанжаллашган шахс Яккабоғ тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари Мансур Туймаев бўлган. Туймаев билан тадбиркор ўртасидаги можаро бозор ҳудудида бўлган эски тарозининг бошқа бир шахс томонидан бузиб олиниши ортидан келиб чиққан.

Вилоят ИИБ ахборот хизмати ўзининг расмий муносабатида икки киши жанжаллашган деб маълумот бераётган бўлса-да, тадбиркор ўзини бир неча киши урганини маълум қилган.

Тадбиркорнинг айтишича, аввал Мансур Туймаев унга қўл кўтарган. Тадбиркор ҳам ўзини ҳимоя қилиш учун арматура билан уни урган. Шундан сўнг, Туймаев қариндошларини чақирган ва тадбиркор ҳушини йўқотгунча уни калтаклашган. Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари Яккабоғ тумани ИИБ томонидан олиб борилмоқда ва текширув якуни ҳақида қўшимча маълумот тақдим этилиши айтилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан