Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яккасарой туманида юз берган ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди
10.10.2021 23:02,  
310

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 10 октябрь куни соат 21:00 ларда, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган Ш.Н. "Lacetti" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб ушбу кўчада жойлашган "Анжир" ресторани рўпарасига етган вақтида бошқарувни йўқотган ва йўл ўртасидаги ёритиш чироғи устунига урилган.

Тўқнашув оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган. Ўт ўчирувчилар томонидан ёнғин бартараф қилинган. Ҳодиса натижасида ҳайдовчи Ш.Н. ва бир нафар йўловчи вафот этган. 2 нафар йўловчилар тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ЙТҲ содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан