Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ямандан Саудия Арабистонига баллистик ракеталар учирилди
21.02.2020 15:28,  
864

Саудия Арабистони ҳаво ҳужумидан мудофаа қироллик кучлари Яман шимолидаги исёнчи хусийлар томонидан учирилган баллистик ракеталарни тутиб қолди. Бу ҳақда араб ҳарбий коалицияси вакили полковник Туркий ал-Маликийга таяниб, SPA агентлиги хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, ракеталар Яман пойтахти Санага қарашли ҳудуддан учирилган. Ал-Маликийнинг айтишича, хусийлар мунтазам равишда ракеталар учириб турмоқда, улар Саудия Арабистонидаги тинч аҳолини йўқ қилишга қаратилган.

15 февраль куни Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи ва Яман шимолини назорат қилаётган исёнчи хусийлар Саудия Арабистони чегарасида ҳарбий самолётни уриб туширгани ҳақида хабар берилганди. Исёнчи хусийларнинг расмий вакили Яҳё Сарианинг маълум қилишича, душман кучларига тегишли самолёт ҳаво—ер турига кирувчи ракета ёрдамида уриб туширилган

Январь ойида хусийлар Саудия Арабистонидаги Saudi Aramco нефтни қайта ишлаш объектларига ракета зарбаларини амалга оширганини маълум қилганди. Ўтган йилнинг сентябрида ҳам Saudi Aramco ҳужумга учраганди. Ўшанда ҳам ҳужум бўйича масъулиятни хусийлар ўз зиммасига олган, бироқ АҚШ бунда Эронни айблаган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан