Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна 22 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди – Ўзбекистон
22.05.2020 17:19,  
432

2020 йил 22 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3028 (+22) нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 11 нафари эса аҳоли орасидан қайд этилди. Карантинда бўлган фуқароларнинг 6 нафари чет этдан келган, 5 нафари эса касалликни беморлар билан мулоқот орқали юқтириб олган. Аҳоли орасидан аниқланган ҳолатларнинг барчаси Самарқанд вилоятига тўғри келади. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Айни пайтда юртимизда 2463 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда 552 нафар бемор даволанмоқда. Барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан