Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 3200 кишидан ошиб кетди
25.05.2020 23:16,  
638

2020 йил 25 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3215 (+26) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 25 нафари Карантин марказида аниқланган. Улардан 23 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) юртимизга кириб келган ва карантинга олинган. Яна 2 нафари эса Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун карантинга олинган.

Шунингдек, 1 нафари эса Тошкент вилоятида Қозоғистондан юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 2607 (+42) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

Аввал хабар қилганимиздек, соғайганларнинг 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасидан, 17 нафари Самарқанд вилоятидан ҳамда 21 нафари Тошкент шаҳридан.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 595 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан