Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна 270 та радар ўрнатиш жойи кимошди савдосига қўйилди
8.10.2021 11:31,  
111

Онлайн кимошди савдосига чиқарилган радар ва камералар ўрнатиш майдончалари сони ўсди, дея хабар қилди Spot нашри E-auksion маълумотларига таянган ҳолда.

Ҳозирда 270 та янги лот мавжуд. Тошкентда 13 та манзил аукционга қўйилди. Энг кўп участка Тошкент (72) ва Бухоро вилоятларида (43), энг ками эса Хоразмда (1) сотувга чиқарилган.

Ҳар бир лот учун охирги икки йил ичидаги транспорт оқими ва аниқланган йўл ҳаракати қоидабузарликлари тўғрисида маълумот берилади. Шу йўл билан ушбу участкадаги қонунбузарлардан тахминий даромадни ҳисоблаш мумкин бўлади.

Бу каби лотларга бўлган талаб юқори. Савдолар вақтида нархлар бир неча ўн баробарга ўсиши мумкин. Масалан, июль ойида Хоразмда бир участка 40 млн сўм ёки бошланғич нархидан 27 баравар қимматроққа сотилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан