Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна 32 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди – Ўзбекистон
2.06.2020 17:17,  
498

2020 йил 2 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3750 (+32) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 17 нафари Карантин марказидаги (10 нафари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган, 7 нафари эса Тожикистон Республикасидан чегара пост орқали кириб келган) фуқаролар орасида, 7 нафари Бухоро вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган, 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари), 3 нафари Тошкент шаҳрида карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафар Сирдарё вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 2908 (+49) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 827 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан