Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна 36 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди – Ўзбекистон
25.04.2020 14:22,  
419

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугун Сурхондарё вилоятидан 3 нафар, Навоий вилоятидан 1 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Сурхондарёда тузалганлардан бир нафари Қорақалпоғистон Республикасидан, бир нафари Самарқанд ва яна бир нафари Наманган вилоятидан. Уларнинг барчаси (эркаклар) жорий йил 27 март куни Москва – Термиз йўналишида чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Навоийда тузалган бир нафар (эркак) бемор Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Ҳар икки вилоятдаги 4 нафар фуқаролар орасида энг ёши каттаси 39 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 19 ёшда.

Шунингдек, Бухоро вилоятидан бир йўла 32 нафар беморнинг тўлиқ соғайиб чиқди. Уларнинг 22 нафари вилоят кўп тармоқли марказидан, 10 нафари юқумли касалликлар шифохонасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шифо топганларнинг 30 нафари Россиядан, 1 нафари эса Туркиядан чартер рейслар орқали Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган. 1 нафар бемор коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улардан 28 нафари эркак, 4 нафари аёл. Беморларнинг 6 нафари Андижон вилоятидан, 5 нафари Тошкент вилоятидан, Қашқадарё, Бухоро ва Наманган вилоятларидан 3 нафардан, Сурхондарё, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидан эса 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 74 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 15 ёшда.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 657 нафарни ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан