Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна 50 дан ортиқ ўзбекистонликларда коронавирус инфекцияси аниқланди
15.06.2020 17:05,  
575

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 2020 йил 15  июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5154 (+51) нафарни ташкил этмоқда.

"Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 28 нафари пойтахтимизда ( шундан 12 нафари аҳоли орасидан ва 16 нафари касалликка чалинганлар билан мулоқотдагилар), 7 нафари Бухоро вилоятида (барчаси мулоқот орқали юқтирган), 10 нафари Хорозм вилоятида (шундан 1 нафари ахоли орасидан, қолган 9 нафари эса инфекцияга чалинганлар билан мулоқотдаги фуқаролар орасида ) қайд этилган. Касаллиги аниқланган барча беморларга шифокорларимиз томонидан тиббий муолажалар ўтказилмоқда.

Айни пайтда юртимизда 3996 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар (77 фоиз) соғайган. 

Бугун шу соатгача 53 нафар бемор ушбу касалликдан фориғ бўлишган.

Ҳозирда мамлакатимизда 1139 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир беморни ўз назоратига олган" - дейилади ССВ хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан