Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна 6 та ҳудудда 197 кишидан коронавирус аниқланди – Ўзбекистон ССВ
14.09.2020 10:18,  
368

2020 йил 14 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 620 (+197) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 144 нафари Тошкент шаҳрида, 23 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Наманган вилоятида, 8 нафари Сурхондарё вилоятида, 7 нафари Фарғона вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 57 ёшли Р.Р. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 33 ёшли Л.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 44 002 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 224 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 483 нафари оғир, 246 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан