Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна 8 та ҳудудда 289 кишидан коронавирус аниқланди – Ўзбекистон
18.07.2020 10:05,  
1009

2020 йил 18 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15896 (+289) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 52 нафари Сирдарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 98 нафари Тошкент шаҳрида, 40 нафари Андижон вилоятида, 20 нафари Самарқанд вилоятида, 19 нафари Жиззах вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, яна 9 нафари Наманган вилоятида ҳамда 4 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 9003 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 6813 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 70 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан