Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна бир қанча ҳудудларда поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда
20.08.2020 16:23,  
201

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 августдан карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича қабул қилган қарорига асосан йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида 2020 йил 20 августдан «Тошкент – Бухоро – Тошкент» йўналишида 72/71-сонли, 21 августдан «Тошкент – Бухоро – Тошкент» йўналишида 10/09 сонли «Шарқ» йўловчи поездлари ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Шунингдек, 2020 йил 25 августдан «Термиз – Сариосиё – Термиз» ҳамда «Навоий – Янги Зарафшон – Навоий», 28 августдан эса «Навоий – Бузаубай – Навоий» йўналишларда шаҳарлараро поездлар қатнови йўлга қўйилади.

Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилиши мумкин.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан