Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна бир хусусий бандлик агентлигига берилган лицензия тўхтатилди
25.02.2020 15:57,  
220

“Consort xususiy bandlik agentligi” МЧЖга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензиянинг амал қилиши вақтинчалик тўхтатилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига  “Consort xususiy bandlik agentligi” МЧЖ фаолияти устидан кўплаб фуқаролардан шикоят аризалари келиб тушган. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар қилди.

Шу муносабат билан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги Қарори асосида тасдиқланган «Ўзбекистон Респбуликасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомининг» 45-бандига мувофиқ, “Consort xususiy bandlik agentligi” МЧЖ лицензиясининг амал қилишини 10 иш куни муддатига тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

10 кун давомида “Consort xususiy bandlik agentligi” МЧЖ томонидан Низомнинг 46-бандига биноан келтирилган ҳолатларни ижобий ҳал қилиш талаб қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан