Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яндекс Google устидан Монополияга қарши кураш қўмитасига мурожаат қилди
25.02.2020 20:55,  
217

Монополияга қарши кураш қўмитасида “Яндекс” МЧЖ (Россия) вакиллари билан Android операцион тизимидаги мобил қурилмалар ва планшетларга иловаларни олдиндан ўрнатиш бўйича рақобатни таъминлаш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Яндекс — Россиянинг транснационал ширкати, yandex.ru қидирув тизими ҳамда бир қатор хизматлар (50 дан ортиқ онлайн хизматлар) эгаси.

Учрашув давомида қўмита вакилларининг Якдексга маълум қилишича, бугунги кунда аксарият мамлакатларнинг монополияга қарши кураш идоралари рақамли бозорни тартибга солишга диққатини қаратмоқда.

Шу муносабат билан Қўмита рақобат тўғрисидаги қонунга рақамли платформаларга, Интернет хизматларига монополияга қарши талабларни жорий қилишни назарда тутадиган қатор ўзгартиришларни ишлаб чиқди ва рақамли бозорларда устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларини таҳлил қилиш ва самарали бошқариш воситалари ва усулларини ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда.

Бундан ташқари, томонлар Яндекс компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақдим этилаётган хизматлар тўғрисида фикр алмашдилар.

Яндекс вакилларининг таъкидлашича, бугунги кунда Google корпорацияси адолатсиз рақобат қилмоқда. Улар Android ОТ базасидаги қурилмаларга айрим иловаларни мажбурий ўрнатмоқда.

Россияда шунга ўхшаш амалиёт ҳозирда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Давлат Думаси Россияда смартфонлар, планшетлар, компютерларга олдиндан айрим иловаларни ўрнатиш тўғрисида Қонунни қабул қилган эди. Қонун “Apple’га қарши қонун” номи билан машҳур бўлди. Сабаби Apple ўз қурилмаларида учинчи томон иловаларини олдиндан ўрнатмайди ва қонун туфайли Россия бозорини тарк этиши мумкинлигини маълум қилди.

Мавзуга доир: Россиядаги “Apple’га қарши қонун” шартларини Samsung биринчилардан бўлиб қабул қилди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан