Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги Андижонда «Дамас» бўлмайди — вилоятда метро қурилиши мумкин
18.06.2021 15:58,  
165

Андижон шаҳри яқинида Янги Андижон шаҳри қурилиши бошлангани ҳақида хабар берилган эди. Президент Шавкат Мирзиёев вилоят фаоллари йиғилишида шаҳар инфраструктураси ва транспорт тизимига тўхталиб ўтди.

— Янги қуриладиган шаҳар ҳар томонлама одамлар учун қулай бўлиши лозим. Бунинг учун талаб қилинадиган барча шароит яратилади.

Биз Андижон ва Янги Андижон шаҳарлари ўртасидаги транспорт тизимини яхшилаб ўйлаб кўришимиз керак. Менга турли таклифлар берилди, ҳатто «Дамас»лар қатнови ҳақида ҳам гапиришди. Янги қуриладиган шаҳарда ҳеч қанақа «Дамас» бўлмайди, — деди давлат раҳбари.

Йиғилиш давомида Андижон ва Янги Андижон шаҳарлари ўртасида ер усти метроси қурилиши мумкинлиги ҳақида сўз борди. Давлат раҳбари бу бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, қурилиш вазири Ботир Зокиров ва транспорт вазири Илҳом Маҳкамовларга тегишли топшириқ берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан