Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Янги-Ангрен ИЕС"даги портлаш қурбонлари оилаларига қанчадан компенсация тўланди?
23.01.2021 09:19,  
431

Жорий йилнинг 20 январ куни “Янги-Ангрен ИЕС” қозон агрегатида кўмир-кукуни ҳаво аралашмасининг портлаши натижасида “Востокенерготеплоизоляция” АЖнинг 3 нафар ходими олинган жароҳатлар натижасида вафот этганди.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, жабрланувчиларнинг оила аъзоларига дафн маросимини ўтказиш учун 20-21 январ кунлари 4 миллион 866 минг сўмдан биринчи моддий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, бугун, 22 январ куни “Янги-Ангрен ИЕС” томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига қўшимча равишда 105 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, “Янги-Ангрен ИЕС”даги портлаш бўйича жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан