Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги Ангрен ИЭСда носозлик юзага келди
10.03.2020 19:02,  
331

«Янги Ангрен» ИЭСда юзага келган носозлик туфайли республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида чекловлар содир бўлмоқда деб хабар қилади “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ.

“9 март куни соат 21:00 да «Янги-Ангрен» иссиқлик электр станциясида энергоблокларга кўмир етказиб бериш тизимидаги носозлик туфайли дастлаб ишлаб чиқариш қуввати 100 мВтга пасайиши кузатилди. Сўнгра соат 21:17 да 200 мВт қувват билан ишлаётган 4-энергоблокка ёқилғи бериш тўхтаб қолганлиги туфайли авария ҳолатини олдини олиш мақсадида энергоблок станция ходимлари томонидан фавқулодда ўчирилди. Станциянинг умумий қуввати 800 мВтдан 420 мВтгача пасайиб кетди”, — дейилади хабарда.

Содир бўлган носозлик туфайли энергетика тизимида аварияга қарши автоматика ишлаши натижасида истеъмолчилар электр таъминотида узилишлар юз берди ва айна пайтда электр таъминотидаги мувозанат хавфсизлигини таъминлаш учун чекловлар киритилишига мажбур бўлинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан