Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги боғ ва узумзорларни ривожлантиришга 1 триллион сўм йўналтирилади
7.11.2019 21:23,  
270

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 ноябрь куни мева-сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантириш ва экспортини ошириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Қишлоқ аҳолиси бандлигини таъминлаш мақсадида янги ташкил қилинаётган кооперациялар негизида 1 гектардан 5 гектаргача ижара асосида ер ажратиб берилади. Янги боғ ва токзорларни барпо этишга “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 1 триллион сўм йўналтирилади.

Хорижий мутахассислар кўмагида ташкил этилган Сурхондарё тажрибаси асосида 55 та туманни экспортбоп муайян маҳсулотлар турини етиштиришга ихтисослаштириш вазифаси қўйилди.

Кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида Фарғона водийсининг 22 та туманида 31 та намунавий кооперация ташкил қилинади. Ҳар бир кооперацияга камида 50 нафардан ишсиз фуқаро аъзоликка қабул қилиниб, уларга фойдаланилмаётган ерлар, субсидиялар ҳамда имтиёзли кредитлар ажратилади.

Интенсив кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини фермерларга субсидия сифатида қоплаб бериш, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб “соғломлик” сертификатига эга бўлмаган кўчатларни юртимизга олиб келиб, экишни тўхтатиш зарурлиги қайд этилди.

Мамлакатимиз аҳолисининг озиқ-овқатга бўлган талабини қоплаш ва экспорт ҳажмини ошириш учун мева-сабзавот етиштиришни йилига 8-10 фоизга кўпайтириш ва қўшимча 1 миллион тоннадан ортиқ маҳсулот етиштириш зарур. Шу боис Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят ва туманлар ҳокимларига 2020 йилда қайта фойдаланишга киритиладиган 77 минг гектар майдонга озиқ-овқат экинлари, эртаги маҳсулот етиштириш учун 200 минг гектарда тўқсонбости усулида сабзавотлар экилишини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан