Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги даврдаги янгича бошқарув услуби: 7 кун ичида Ўзбекистон аҳлини ҳайратга солган 22 хабар​
23.04.2017 19:33,  
40

Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳаётида рўй берган муҳим воқеалар ва янгиликлар Sof.uz дайжестида эслатиб ўтилади.

1) Рустам Азимов олдига янги вазифа қўйилди. 18 апрель куни Ўзбекистон ҳукуматининг 2017 йил биринчи чораги якунларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. Кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш давомида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимовнинг, молия вазири Ботир Хўжаевнинг, иқтисодиёт вазири Галина Саидованинг, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Саидкамол Хўжаевнинг, шунингдек, Қашқадарё ва Наманган вилоятлари ҳокимлари Зафар Рўзиев ва Хайрулло Бозоровнинг ҳисоботлари эшитилди.

2) Тошкент туманларида ҳокимлар ўзгариши давом этади. Тошкент шаҳрининг Миробод туманига Пўлатов Шуҳрат Абдужабборович ҳоким этиб тайинланди.  Эслатиб ўтамиз, ЮнусободЧилонзор,  Яшнобод, Учтепа ва Сергели ва туманларига ҳам янги ҳокимлар тайинланди.

3) Россияда қочиб юрган ўзбекистонлик собиқ банкир Ўзбекистонга топширилади. Россия прокуратураси тергов органларидан қочиб юрганлиги учун қидирувда бўлган 43 ёшли Ўзбекистон фуқароси Камолиддин Шамсутдиновга нисбатан экстрадиция текширувини ўтказди.

4) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига ўринбосар тайинланди.  Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 18 апрель куни чиқарилган Фармонига асосан Эркин Тураевич Юлдашев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланган.

5) Бухоро вилояти раҳбарлари орасида ҳам ўзгариш юз берди. Бухоро вилояти ҳокимлигида 17 апрель куни вилоят ҳокими Ўктам Барноев иштирокида ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди. 

6) "Ўзбекистон темир йўллари" чипталар нархи арзонлашганини маълум қилди. Тошкент-Андижон, Урганч-Андижон, Бухоро-Андижон йўналишларида қатновчи поездлар чипталари арзонлаштирилди. 

7) GM Uzbekistan ишлаб чиқарилиши тўхтатилган автомобиллар ҳақида хабар қилди. GM Uzbekistan акциядорлик жамияти Tico, Epica ва Nexia-2 автомобилларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган кўп сонли мурожаатлар туфайли ушбу моделларни ишлаб чиқариш тўхтатилганини маълум қилади.

8) Самарасиз иш олиб борган туманлар ҳокимлари ишдан бўшатилади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида биринчи ярим йил якунлари бўйича прогноз кўрсаткичларини бажармаган туманлар ҳокимлари лавозимида қолиш-қолмаслиги масаласи кўриб чиқилиши ҳақида огоҳлантирилдилар.

9) Мумбай аэропортида ўзбекистонлик қиз ҳибсга олинди. Ҳиндистон полицияси қалбаки виза билан мамлакатга кирган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. 23 ёшли Зебаржон Ражабова 15 апрел куни Мумбай халқаро аэропортида ҳибсга олинган. 

10) Тошкентда мактаб ўқувчиси ўзини осиб қўйди. Тошкент шаҳрида 16 ёшли мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилиб, уйида ўзини осиб қўйди.  Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Фатхулла Хайруллаевич Абдураҳимовнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 6 апрель куни содир бўлган. Тасдиқланишича, Тошкент шаҳар Олмазор тумани 196-мактабнинг 9-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилиб, уйида ўзини осиб қўйган.​​​​​​​

11) ИИББ ҳавотирда: носга наркотик қўша бошлашди​​​​​​​. Тошкент шаҳар ИИББ Тергов қўмитасининг гиёҳванд воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятларни ўрганиш бўлими раҳбари, полковник Олег Кимнинг сўзларига кўра, айни кунда республика регионларида спайс тарқалиши ҳолатлари кўп учрамоқда. Синтетик наркотик наша ва опиоид сингари гиёҳванд моддалардан арзон нархи билан фарқ қилади.

12) Тошкентда квартира олиш учун фарзандини 14 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди​​​​​​​. Тошкент шаҳар ИИББда 20 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилинишича, 2017 йил 13 апрелда Чилонзор тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А. ўзининг тўрт ёшли ўғлини фуқаро Б. га 14100 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтда қўлга олинди.

13) Энди қамоқ жазоси тайинланмайди, бироқ...​​​ Жазонинг ушбу турлари ҳақида омма орасида аниқ тасаввур йўқлиги боис, кўпчиликда жиноят содир этганлар ҳам озодликда юриши мумкин экан деган тушунча ҳосил бўлмоқда. Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Шерзод Тўхташев мазкур масалага ойдинлик киритади.

14) Шавкат Мирзиёев олий таълим тизими бўйича янги қарорни имзолади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори чиқди. Таъкидлаш жоизки, 2011-2016 йилларда Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш доирасида 25 та олий таълим муассасасининг 202 та объектида янги қурилиш, капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари бажарилди.

15) “TSM Avtosavdo” автосалонидаги GM Uzbekistan автомобилларининг янги нархлари эълон қилинди​​​​​​​. “TSM Avtosavdo” автосалони Тошкент шаҳридаги Малика технобозори яқинида “Корзинка” супермаркетининг ёнида жойлашган. Унда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган MATIZ, COBALT, DAMAS ва бошқа турдаги автомобилларни харид қилиш мумкин. Қуйида 2017 йил 12 апрел ҳолатига кўра салондаги мавжуд айрим автомобиллар нархи билан танишинг. Сўм ва халқаро пластик карточкада харид қилиш имконияти мавжуд.

16) Тошкент шаҳар ИИББ: Хиёбонлардаги «севишганлар»га ички ишлар идоралари ходимлари чора кўришга ҳақли эмас​​​​​​​. Тошкент шаҳар ИИББда 20 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда ёшларнинг хиёбонлардаги хатти-ҳаракатларига оид масала муҳокама қилинди.

17) Шавкат Мирзиёев Олмазор туманига ташриф буюрди​​​​​​​. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни Олмазор туманида барпо этиладиган янги савдо маркази лойиҳаси билан танишди.

18) Олмазор туманидаги "тўртлик" ҳам ишдан кетди. Хабарга кўра, ҳокимдан ташқари туман прокурори, солиқ идораси бошлиғи ва ички ишлар бўлими раҳбари ҳам ишдан олинган. Ҳозирча уларнинг ўрнига тайинланган янги ходимлар борасида маълумотлар йўқ.

19) Тошкент бозорларидаги қулупнай нархлари эълон қилинди. Айтишларича, қулупнай сотиб олишга ҳали эрта экан: ҳам қиммат, ҳам унчалик мазали эмас. Лекин одам жуда истаса, татиб кўриши мумкин. Ушбу мавсумда қулупнай расталарига тушганлар, Sof.uz муҳбири билан дастлабки таассуротларини ўртоқлашди.

20) Тошкентда сохта подполковник қўлга олинди​​​​​​​ Фуқароларнинг ишончини қозониб турли ҳийла-найрангларга қўл урган сохта подполковник Тошкентда қўлга олинди, деб ёзмоқда uznews.uz. “Подполковник” асли келиб чиқиши самарқандлик. У ЎзР ИИВ подполковниги формасини кийиб қалбаки гувоҳнома билан юрган. Текширувлар натижасида илгари уч марта судланганлиги маълум бўлди.

21) Танлов ёхуд ўқитувчини шилишнинг янги усули ҳақида​​​​​​​. Халқимиз жуда топқир. Мен бундай уддабурон одамлар бошқа жойда бўлмаса керак, деб ўйлайман. Ҳеч кимнинг хаёлига келмаган ишлар, кашфиёт ва ихтиролар фақат ўзбеклар томонидан ўйлаб топилса керак. Одамлардан пул ундиришнинг янгидан-янги усулларини кашф қилишда ўзбекнинг олдига тушадигани йўқ.

22) Ўзбек йигитларига нима бўлган? Дўстим ўтган йили ёзда қизининг тўйини қилувди: “Ўзи тўйини ҳам зўр қилиб ўтказувдим. Куёв томон нима талаб қўйган бўлса, айтганидан зиёда қилиб берганман. Энди қизим ҳомиладорлиги учун неварага суюнчи қилиб машина олишим керак эмиш”, дея анча хуноб бўлди.​​​​​​​

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан