Ўзбекистонда фуқаро паспортининг рақамли профили Gov Pass мобиль иловаси кўринишида жорий қилинади.
Gov Pass мобиль иловаси смартфонга ўрнатилади. Унда паспорт, диплом, меҳнат дафтарчаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси каби кўплаб ҳужжатлар жамланади.
Яъни, фуқаронинг барча ҳужжатлари доим ёнида, телефонда бўлади.
Бу вақт ва пулни тежаб, қоғозбозликни камайтиришга хизмат қилиши айтилмоқда. Оворагарчиликларга чек қўйилади.