Марказий банк 21 февралдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра АҚШ долларининг расмий курси 15,19 сўмга тушиб, 10 841,22 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам пасайди (-7,50) ва 12 327,55 сўм бўлди.
Бир Россия рубли +0,21 сўмга кўтарилиб, 143,12 сўм бўлди.