Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги ўқув йилидан қанча хорижлик талаба юртимиз тиббиёт олий ўқув юртларида таълим олиши маълум
1.01.2021 11:24,  
108

Мамлакатимизда тиббиёт соҳаси учун 9 та олий таълим муассасаси ва уларнинг 2 та филиалида малакали кадрлар тайёрланмоқда

Ҳозирда юртимиз тиббиёт олий ўқув юртларида 16 та мамлакатдан 1500 нафарга яқин хорижлик талаба таҳсил олмоқда. 

Юртимизда  қисқа вақт ичида  бакалавриат ва магистратура босқичлари қабул квоталари 25 фоизга, клиник ординатура квоталари эса 30 фоизга оширилди. 6 та янги таълим йўналиши, 17 та янги мутахассислик ташкил этилди. 

Ҳар йили 500  нафарга яқин хорижий мутахассисларнинг Ўзбекистонга ташрифи ва қарийб  600 нафар маҳаллий мутахассисларнинг хорижда узоқ муддатли малака ошириш тизими йўлга қўйилганлиги қувончли воқеа бўлди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасига кадрлар тайёрлаш борасида хорижий тиббиёт таълим муассасалари билан кенг ҳамкорлик, уларнинг факультетлари ва филиалларининг очилиши, икки томонлама диплом бериш тизимини йўлга қўйиш бўйича Россиянинг 17 та, Италиянинг 2 та, Корея Республикасининг 2 та олий таълим муассасаси, шунингдек, Германия, Испания, Туркия, Хитой ва Ҳиндистон олий таълим муассасалари билан шартнома ва келишувлар имзоланди. 
2021-2022  ўқув йилида Ўзбекистонда 50 дан ортиқ давлатдан 10 минг нафардан зиёд хорижлик талабалар таҳсил олиши кутилмоқда.

Манбa.Соғлиқни сақлаш вазирлиги

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан