Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги таҳрирдаги “Шаҳарсозлик кодекси” коррупция, таниш-билишчилик каби иллатларга сабаб бўлиши мумкин — "Адолат" СДП
25.05.2020 19:31,  
148

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг видеоконференция тарзидаги йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги қонуни лойиҳасининг иккинчи ўқишга тайёрланган матни депутатлар эътирозига сабаб бўлди.
 
1.  Шаҳарсозлик фаолиятида фуқаролар ва жамоатчиликнинг иштироки масаласи етарлича очиб берилмаган. 

Оқибатда: аксарият ҳудудлардаги “қизил чизиқ” масаласи кўплаб муаммоларни келтириб чиқармоқда. Ушбу атама доирасида олиб борилган ноқонуний ишлар  фуқароларнинг давлатга нисбатан ишончсизлик кайфиятини туғдиргани каби ҳолатлар кузатилиб турган айни кунларда, бу ҳолатнинг давом этишига туртки бўлади.

2.  Шаҳарсозлик фаолияти тўғрисидаги ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш эркинлиги масалалари ҳам етарли даражада берилмаган. Соҳага оид электрон маълумотлар базасини мавжуд эмаслиги, очиқ ахборот порталидан фойдаланиш ва маълумотларнинг шаффофлигини таъминлаш масалалари лойиҳада ечимини топмаган. 

Оқибатда: соҳага коррупциянинг аралашувига йўл очиши мумкин. 

3.  Шаҳарсозлик ҳужжатига киритилаётган ўзгартиришларни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш масаласи, ёки  муҳокамадан ўтказиш зарурати бўлмаса хужжатларни кўриб чиқмаслик ҳолатлари очиб берилмаган. 

Оқибатда: буюртмачи томонидан жамоатчилик манфаатига зид равишда турли объектларни қуришдан аввал жамоатчилик томонидан илгари сурилган фикрларни асослантирмаган ҳолда рад этиш имконини беради. Шу билан бирга жамоатчилик субъектларининг хуқуқлари чекланиши олиб келиши мумкин.

4.  Лойиҳада экспертизадан ўтказиш муддати кўрсатиб ўтилмаган. 

Оқибатда: экспертиза жараёнини ихтиёрий муддатга ўтказиш учун шароит яратиб берилишига олиб келади. Натижада қурилиш муддати чўзилиши ва коррупциянинг келиб чиқиши замин яратилади.

5.  Аҳоли пунктининг бош режасини амалга ошириш муддати аниқ белгиланмаган. 

Оқибатда: ривожланиш босқичларини амалга оширишда зиддиятларга олиб келади. Бу эса худуднинг ривожланиши, инвестицияларни жалб этиш, аҳолини иш билан таъминлашда турли муаммолар юзага келишига сабаб бўлади. 

Депутатлар мавжуд камчиликлар бўйича “Адолат” СДП фракциянинг таклифлари қонун лойиҳасида ўз аксини топиши лозимлиги таъкидланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан