«Тошкент метрополитени» янги йил ва байрам кунлари метрополитеннинг ҳаракатланиш жадвалини эълон қилди.
Маълумотларга кўра, барча метро бекатлари 31 декабрь соат 05:00 дан 1 январь 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Шунингдек, 2022 йил 1 январдан 4 январгача Тошкент метроси якшанба кунги поездлар жадвали бўйича ишлайди.