Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янгийўл шаҳар поликлиникаси коронавирус чиққани учун карантинга ёпилди
27.04.2020 12:46,  
520

Бугун АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Янгийўл аҳолиси шаҳар поликлиникасида коронавирус аниқлангани тўғрисидаги хабарлардан безовта бўлмоқда (шаҳар марказини ёпишди, поликлиникани шифокор ва беморлари билан бирга ёпишди, коронавирус аниқланган шифокорларни эски сана билан меҳнат таътилига расмийлаштиришган). Инфекция аниқланганлар сони ва улар орасида шифокорлар ҳам борлиги тўғрисида расмий хабар бера оласизми?

— Биз  Санитария ва эпидемиологик осойишталик агентлигининг Тошкент вилояти бўлими бош шифокоридан расмий жавоб олдик. Унга кўра, ҳақиқатан 22 апрель куни Янгийўл туман кўп тармоқли марказий поликлиникасидаги ўрта тиббий ходимда COVID-19 га тест текширувида мусбат натижа тасдиқланган.

Тартиб-қоидаларга кўра, поликлиниканинг 198 нафар ходими ва улар билан алоқада бўлганлар Ўрта Чирчиқдаги карантин шаҳарчасига кузатиш учун жойлаштирилди.

Саволдаги қолган барча фактлар (шаҳар марказини ёпишди, поликлиникани шифокор ва беморлари билан бирга ёпишди, коронавирус аниқланган шифокорларни эски сана билан меҳнат таътилига расмийлаштиришган) ҳақиқатга тўғри келмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан