Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янгийўлда 45 миллион сўмлик “Тропикамид” моддаси ушланди
21.01.2020 12:32,  
289

Тошкент вилояти ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси тезкор ходимлари томонидан 9 январь куни Янгийўл шаҳрида ўтказилган тадбирда, фуқаро З.Т. қўлга олиниб, ундан тахминий нархи 45 миллион сўмлик жами 80 та конвалютада 1 120 дона “Регапен” ҳамда 250 қути “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддалар ашёвий далил сифатида олинган.

Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизматининг хабарига кўра, тезкор тадбирда фуқаро З.Т. яшаш хонадони олдида қора рангли чарм сумка ва полиэтилен пакет ичида 40 та конвалютанинг ҳар бирида 14 донадан жами 560 дона “Регапен” ва 175 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддалар борлиги аниқланган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Олиб борилган суриштирув давомида у дори воситаларини бир қисмини вақтинча яшаб турган уйида сақлаб келаётганлигини маълум қилган. Шундан сўнг, унинг хонадонидан яна 40 та конвалютанинг ҳар бирида 14 донадан жами 560 дона “Регапен” ва 75 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддалар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро З.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 251(1)-моддаси “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш” 3-банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан