Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янгийўлдаги судда маҳбуслар камера ойнасига қон билан ёзди
26.05.2021 16:23,  
3635

Ички ишлар вазирлиги 25 май куни Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судидаги судланувчиларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан расмий изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 25 май куни Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «в» банди ва бошқа моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этгани учун озодликдан маҳрум этилган шахслар Янгийўл шаҳар судининг сўровномасига асосан бошқа жиноят иши бўйича ЖИБ Янгийўл шаҳар судига чақирилган.

1-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган ушбу маҳбуслар:

  • М.Юнусалиев (1984 йилда туғилган, 9 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 2019 йил 27 апрелдан бери қамоқда),
  • Ғ.Муроджонов (1987 йилда туғилган, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 2019 йил 27 апрелдан бери қамоқда),
  • А.Қудратов (1980 йилда туғилган, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 2019 йил 7 октябрдан бери қамоқда),
  • Э.Шарипов (1987 йилда туғилган, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 2019 йил 7 октябрдан бери қамоқда),
  • С.Юлчиев (1989 йилда туғилган, 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 2019 йил 7 октябрдан бери қамоқда).

Суд жараёни давомида соат 15:30 ларда М.Юнусалиев, Ғ.Муроджонов ва А.Қудратов суд томонидан қўйилган айбловлардан норозилигини билдириб, қўлларидаги лезвия бўлаклари билан чап қўл билак қисмига тан жароҳати етказиб, турли ноўрин талабларни қўйиб, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.

Маълумотларга кўра, улар 2015 йилга қадар чинозлик Аҳмадбойнинг ёрдамчиларидан бўлган ва халқ орасида Муродбой номи билан танилган Мирзамурод Юнусалиев ишига алоқадорлиги юзасидан судга чақирилган. Маҳбуслар соат 20:00 ларда 1-сон Тергов ҳибсхонасига олиб бориб топширилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан