Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янгийўлдаги мактабда шифт кўчиб тушиши оқибатида икки нафар ўқувчи жароҳатланди
4.02.2021 12:20,  
381

Янгийўлда жойлашган 6-мактабдаги синфхоналардан бирида шифт кўчиб тушиши ҳолати юз берди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида икки нафар ўқувчи жароҳатланиб, уларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган.

Маълум қилинишича, мазкур мактабдаги мукаммал таъмирлаш ишлари 2019 йилда Тошкент вилояти буюртмасига асосан вилоятга ажратилган қўшимча 3,3 млрд сўм маблағ эвазига "Аҳмадхожи ал-Аваз" МЧЖ томонидан амалга оширилган.

Айни дамда шаҳар ҳокимининг топшириғига кўра шаҳар прокуратураси, халқ таълими бўлими мудири, қурилиш ташкилоти билан биргаликда мактаб шифт қисмларининг чидамлилиги қайта текширувдан ўтказилмоқда.

“Келгусида бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида вилоятлардаги қурилиш бўйича барча мутасаддилар ҳамда қурувчи ташкилотлардан мактаблардаги қурилиш ва таъмирлаш ишларига масъулият билан ёндашишни, унинг сифат жиҳатига алоҳида эътибор берган ҳолда, мактабни келгусида болалар эксплуатацияси учун хавфсиз ҳолда топширишни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан