Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Япония банклари Сбербанк билан долларда транзакцияларни тўхтатади
26.03.2022 13:31,  
83

АҚШнинг Россия Федерациясига қарши жорий этган санкциялари доирасида Япониянинг Mitsubishi UFJ, Sumitomo Mitsui, Mizuho каби бир қатор йирик молия муассасалари 26 март кунидан бошлаб Россиянинг Сбербанки билан долларда транзакцияларини тўхтатади, деб хабар тарқатди Киодо агентлиги.

Хабарда таъкидланишича, Сбербанк билан транзакция қилишда Япония банклари американинг корреспондент банкларидан фойдаланади, чунки 26 мартдан Сбербанк иштирокидаги ҳар қандай транзакцияни амалга оширишга қўлланган тақиқ кучга киради. Бу, Япония томонидан Россиянинг ушбу банки билан ҳар қандай операцияни амалга ошириш мумкин эмас, деганидир.

АҚШ 25 февралдан Украинадаги воқеалар муносабати билан Россиянинг бир нечта йирик банкларига санкция жорий этди. Улар орасида Сбербанк ҳам бор. 30 кун давомида АҚШ молия институтлари Сбербанкнинг корреспондент ҳисобларини ёпиши  ва у иштирокидаги ҳар қандай транзакцияларни рад этиши лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан