Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Япония Бош вазири 31 йил деганда илк бор расмий ташриф билан Эронга йўл олди
12.06.2019 10:50,  
15

Япония Бош вазири Синдзо Абэ чоршанба куни расмий ташриф билан Теҳронга йўл олди, у ерда Эрон олий етакчиси оятуллоҳ Али Ҳумайний ва президент Ҳасан Руҳоний билан учрашади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Яқин Шарқдаги зиддият ташвишни келтириб чиқармоқда. Халқаро ҳамжамиятнинг ушбу масалага эътиборини ҳисобга олган ҳолда, кучим етганича мен бу минтақада тинчлик ва барқарорлик ролини ижро этишни истардим. Япония ва Эрон ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатларга таяниб, (минтақада) зиддиятни камайтириш учун президент Руҳоний ва олий етакчи оятуллоҳ Хумайний билан очиқ фикр алмашмоқчиман", - деди Абэ Эронга учиш олдидан NHK телеканалига берган интервьюсида.

Япон ҳукумати раҳбарининг Эронга расмий ташрифи 31 йил муқаддам, 1978 йилда шоҳ тахтдан ағдарилмасидан ва ислом республикаси ташкил топмасидан олдин амалга оширилган.

Кутилишича, музокараларнинг бош мавзуси: АҚШ ядро келишувидан чиққанига қарамай, Эронни ушбу келишувда қолдириш зарурати ҳақида бўлади.

Эрон АҚШ ядро битимидан чиққан санадан бир йил ўтиб 2019 йил 8 май куни ушбу шартноманинг айрим бандлари: хусусан, бойитилган уран ва оғир сув захиралари бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни тўхтатишини эълон қилди. Теҳрон ўзини ушбу чекловлар билан боғлаб қўйилган, деб ҳисобламаслигини маълум қилди.

Эрон ҳукумати кўрилган чоралар АҚШ томонидан ядро келишуви қоидаларининг бузилгани ҳамда Вашингтоннинг Теҳронга қарши санкциялар киритгани, шунингдек, битимнинг қолган аъзолари (Германия, Франция, Британия, Хитой ва Россия)нинг вужудга келган муаммога етарли тарзда еча топа олмагани билан боғлиқлигига ишора қилишган эди.

Эрон бу давлатларга ўз манфаатларини таъминлаш учун 60 кун муҳлат берган ва агар улар АҚШ ҳаракатлари туфайли вужудга келган муаммоларга ечим топа олишса, вақтинча тўхтатиб қўйилган мажбуриятларини бажаришга қайтишга ваъда берган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан